Рўзадорларга тавсиялар

Мақолалар

Бандаларига рўзани фарз қилган ва уларни сажда, рукуъ ва
қиём билан Ўзига ибодат қилишларига чорлаган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқ, У ягона ва
шериксиздир, буюклик ва карам соҳиби бўлган Унинг номи буюкдир.
Ва гувоҳлик бераманки, саййидимиз ва пайғамбаримиз Муҳаммад
Унинг бандаси ва расулидир. У Аллоҳнинг изни билан саломатлик
диёрига (яъни жаннатга) бошловчи ва даъват қилувчидир, унга,
оиласига ва унинг йўлидан юрганларга Аллоҳнинг салавоту саломи
бўлсин.
Aллоҳ йўлидаги биродарларим! Бу муборак оқшом Рамазон ойи
ҳақида суҳбатлашамиз. Рамазон ойи… бу ойнинг қандай ой
эканлигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?! У эзгулик ва хайрсаховат ойидир. У шундай ойдирки, аввали раҳмат ва эҳсон, ўртаси
Aллоҳдан бўлган афв ва мағфират, охири эса дўзах ва оловдан озод
бўлиш, қутулиш ойидир. У шундай ойдирки, Пайғамбар соллаллоҳу
алайҳи ва саллам унга етишни орзу қилганлар. Набий
салавотуллоҳи ва саламуҳу алайҳи дуоларида шундай деганлар:
«Эй Aллоҳим, Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва
Рамазон ойига етказгин».
Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом Рамазон киришидан олдин
унга йўлиқишга жуда муштоқ бўлардилар. Қандай ҳам бундай
бўлмасин, зеро у жиҳод ва сабр ойи, ибодат ва шукр ойи, Aллоҳга
қайтишлик ва зикр ойи бўлса! Шу сабабдан ҳам мўмин киши бу ой
билан видолашар экан, ундан айрилаётгани ва хайрлашаётгани
сабабли қалби ғамга тўлади. Рамазон ойи, унинг ҳаққини ва қадрини
адо қилган солиҳ бандани ташлаб кетар экан, унинг қалбида фақат
Aллоҳгагина маълум бўлган қайғу, хафалик ва фиғонни қолдириб
кетади. Қанча-қанча Aллоҳдан узоқ бўлган кимсалар бу ойга кириб,
Aллоҳга яқин бўлганлар! Қанча-қанча хатокор бу ойга кириб, унда
Aллоҳга тавба қилган! Қанча-қанча йўқсиллар бу ойга киргандан
кейин, Aллоҳ уларга неъматини берган! Бир ой… ва бунчалар хайрли
бўлмаса бу ой!
Шунинг учун биродарларим! Мўминлар бу ойга етишни соғиниб,
муштоқ бўладилар. Бу муборак, хайрли, солиҳ умматнинг
салафларидан бўлган яхшилари Рамазон ойига йўлиқишни орзу
қилар, унга етишни ва эришишни сўраб Aллоҳ таборака ва таолога
дуо-ю илтижода бўлар эдилар.
Бу ойга тегишли учта тавсиям бор:
Биринчи тавсиям: Рўзадорларга;
Иккинчиси: Намозхонларга;
Учинчиси: Эътикофда ўтирувчиларгадир.

Aллоҳнинг неъматини эсга олиш


Рўзадорларга қиладиган тавсиямга келсак, чин қалбдан бўлган
тавсиядир. У билан Aллоҳ азза ва жалла Ислом рукнларидан бир
рукн қилган бу муборак, шарафли ибодат рўёбга чиқади. Рамазон
ойи келиб, унинг остонасига аввалги қадамни қўяр экансиз, Aллоҳ
табарока ва таоло сизга берган улуғ неъматни ёдга олишингиз айни
муддаодир. Бу неъмат, Рамазон ойига етишингиз учун яшашингизни
ёзиб қўйганидир. Рамазонга етишга муштоқ бўлиб, орзиқиб кутган
қанча-қанча қалблар борки, тақдир орзуларни узиб қўйган ва
изларини ўчирган бўлмаса. Бугун улар чуқурда, тупроқ ва захкашлик
остидалар, ҳолбуки улар бундан олдин Рамазонга йўлиқишни орзу
қилган эдилар.
Aллоҳ сизи раҳматига олсин, агар Рамазон ойининг остонасига
қадам боссангиз, Aллоҳ табарока ва таолога ҳамду сано айтинг ва
ҳолат тили ила «Aллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин, мени Рамазон ойига
етказдинг, мен Сенга лойиқ сано айтолмайман, зеро Сен буюк Зотсан»,
денг. Ҳатто бу неъмат қалбингизга ўрнашиб, уни билиб, бу неъмат
учун Раббингиздан миннатдор бўлсангиз, ўшанда Aллоҳ сизга бу
неъматни зиёда қилади. Бу шукрнинг ва Aллоҳнинг раҳматига
эришишнинг бошланиши бўлади.
Банда бирор неъматга шукр қилар экан, албатта, Aллоҳ унга
ўша неъматда барака беради. Мўминнинг қалби содиқ шукрга
талпиниб, унинг маъносига ишонган қалбдан тилига чиқаради. Агар
маҳрум умматни, улар билан рўза орасини тўсиб қўйган уқубатни
эсга олса, улар билан рўза ва намоз орасини касалликлар ва
дармонсизликлар тўсиб қўйган оқ ётоқлар узра ётган биродарлари
ёдига тушади. Агар жисмингизда офиятни кўрсангиз ва бебаҳо
саломатлик неъмати билан фойдаланиб юрган бўлсангиз, шу заҳоти
Aллоҳ таборака ва таолонинг сизга берган неъматини ёдингизга
олинг ва Aллоҳ таборака ва таолога унга етказгани ва насиб
қилгани учун ҳамд айтинг ва Ундан ибодатда ва Aллоҳ субҳонаҳу ва
таолога қайтишда ёрдам беришини сўранг.
Эзгу ишга ният қилиш
Иккинчи ишга келсак, эй рўзадор, Рамазон ойининг бошида
экансиз, сўз ва амални яхшисини қилишга ният қилинг. Банда
ибодатлардан бирини қилишга қарор қилиб, уни қилишга қалбида
ният қилса-ю, у билан ўша амал орасини қандайдир тўсиқ тўсиб
қўйса, Aллоҳ унга ўша амалнинг ажрини етказади. Шундай экан, бу
ойнинг бошидаёқ Aллоҳ билан ўртангизда Унга олиб борадиган
ибодат, зикр, шукр, рўза ва қиёмнинг ҳақларини ўрнига келтириш
билан яқин бўлишга бўлган бир ният бўлсин. Бу иш рўзадорга лозим
бўлиб, у рўзасининг бошланишида экан, унга эътибор бериб, уни
ёдида сақлаши керак.
Қанча-қанча инсонлар борки, Рамазон эшикларини қоқишади,
сўнгра унинг охирига бормасдан бурун оламдан ўтишади.
Рамазоннинг охири уларга етиб келади-ю, улар унга етолмайдилар,
орзу қиладилар-у, бироқ орзу қилган нарсаларига етолмайдилар.
Уларга ибодатларни адо қилишни хоҳлаганлари, яъни ният
қилганлари учун башарият Раббиси томонидан ҳасанотлар ёзилади.


Беадаб гаплардан, жоҳиллик ва шовқин-сурон
қилишдан узоқ туриш


Рўзадор эътибор бериши зарур бўлган учинчи иш: Aллоҳ азза ва
жалланинг Юзи учун қилинадиган холис ибодатни билган мўмин,
содиқ қалбларга бу улуғ ибодатнинг ҳаққини эслатадиган
пайғамбарона насиҳатдир. Пайғамбарона насиҳат бизга бу улуғ
ибодатнинг ҳақиқатини тушунтириб беради ва рўзадор рўзасида
нималар қилиши лозимлигини эслатади. Саҳиҳайнда Абу
Ҳурайранинг ҳадисида келадики, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом
айтадилар: «Бирларингиз рўза тутган кунида беадаб гапларни
гапирмасин, жоҳиллик қилмасин ва бақириб-чақирмасин, мабодо
бирон киши уни ҳақоратласа ёки у билан жанжаллашса, унда: мен
рўзадорман, мен рўзадорман, мен рўзадорман, десин!».
Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом бизга рўза фақат ебичишдангина тийилишга чекланмаганини, балки Маликул-Аллам
(Aллоҳ) рози бўлмайдиган гаплардан сақланиш билан ҳам рўза
тутилиши кераклигини эслатдилар. Сиз Aллоҳнинг Юзи учун очқаб,
Унинг Юзи учун чанқаб рўза тутган кунингизда ёмонлик иллатлари
келиб, унинг аҳли бу иллатларни қўзғатганда, ғазаб нафсингиздаги
ҳис-туйғуларни қўзғатиб, Aллоҳ рози бўлмайдиган гап билан ундан
ўч олишингизни хоҳласа, эсингизни йиғинг ва бу улуғ ибодатда
эканингизни нафсингизга эслатингда «мен рўзадорман, мен
рўзадорман», деб айтинг. Рўзадор учун Aллоҳ азза ва жалла рози
бўлмайдиган беадаб ёки бемаъни гапларни гапириши номуносибдир.
Баъзи уламолар: ”Қаршисидаги киши эшитадиган қилиб, мен
рўзадорман, деб айтади”, дедилар.
”Мен рўзадорман, деб қалбида айтади ва беҳаё гапларни
гапиришдан ёки гуноҳкор, ҳавои хоҳишга берилган бетамиз кимсалар
билан баҳс қилишда ўзига эрк беришдан нафсини тияди ва ёмонлик
сабаблари пайдо бўлганда, банда нафсига рўзани эслатади”, деб ҳам
айтилган.


Рамазон ойидан ибратлар олиш


Aллоҳ Рамазон ойига етишни муваффақ қилган рўзадор учун
лозим бўлган тўртинчи иш: Бу муборак ойдан ибратлар олишдир.
Рамазон ойида мўминларнинг қалбларига эслатма бўладиган ва
уларни ғафлатдан уйғотиб, оламлар Раббисига бошлаб борадиган
қанча-қанча ҳолатлар бор. Қорни очқаб, ташналикдан томоғи
қуриганда киши ёдга оладиган дастлабки нарса, Қиёмат кунининг
ташналиги-дир. Иссиғи қаттиқ ва ташналиги зўр бўлган ўша кунни
эсга олади. Ҳолбуки, киши енгил кунда арзимаган дақиқалар-у,
соатлар машаққат чекадида, сўнгра мақсадига ва таомига, таом-у
шаробдан лаззатли бўлган нарсаларга етишади. Лекин
маҳшаргоҳда турганида ким уни суғора-ди?! Aллоҳ таборака ва
таолонинг олдида саф тортиб турганида, ким ундан чанқоқликни
тўсади?! Рўзадор мўмин киши чанқар экан, Қиёмат кунининг
ташналигини эсга олади ва Aллоҳ ундан кейин ичимлик
бермасликни хоҳласа бермайдиган куннинг чанқоқлигини эсга
олади. Шунинг учун Aллоҳ йўлида яхши кўрган биродарларим, рўза
кунида Қиёмат кунини эсга олишлик бордир.
Рўзадорлар учун иккинчи ибрат: Очқаш ва чанқаш, бандага
башарият Раббисининг тоатида сабр қилиш, жиҳод қилиш ва
курашишни ўргатиб, нафсни Aллоҳ таборака ва таолонинг
муҳаббатида сабрга, сабрлашишга, матонат ва чидамли бўлишга
ҳозирлайди.
Учинчи ибрат: Рўза ихлосга олиб борадиган йўл бўлиб,
қалбларни Aллоҳ таборака ва таолога бўлган ихлос билан
озиқлантиради. Рўзадор Қодир Раббисининг изни билан таом ва
ичимликдан истаганини еб-ичишга қодир эмасми?! У Раббисининг
изни билан одамларнинг кўзидан яшириниб, парда ортига ўтиб,
хоҳлаганича таому шаробни еб-ича олади, лекин, у Aллоҳнинг
эшитиб, кўриб турганини ва уни кузатиб турганини билади ва шунда
нафсида ихлос учқунлари жумбишга келади.
Мана шунинг учун баъзи олимлар саҳиҳ ҳадисдаги Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Aллоҳ таоло деди: «Одам
боласининг барча амали ўзи учун, фақат рўза ундай эмас. Чунки рўза
Мен учундир ва унинг ажрини Ўзим бераман», деган сўзлари ҳақида
«Ибодатнинг сидқидилдан қилингани ва энг холис бўлгани, рўза
ибодатидир», дейдилар. Aллоҳ таоло «Рўза Мен учундир», деди, яъни
рўза Aллоҳ субҳонаҳу ва таоло учун холис амалга ошади.
Aллоҳнинг мўмин бандаси рўза тутган кунида топадиган
тўртинчи ибрат: Киши рўза тутиш билан мусулмон биродарларини
эсига олади, қорни оч ва сувга ташналарни ёдга олади, заифлар,
мискинлар, йўқсиллар-у бечораҳол маҳрум қолганларни эслайди.
Рўза унга ейишга ва ичишга қодир бўлмаганларни эслатади ва
нафсдаги яхшилик туйғуларини уйғотади ва саховат, мурувват,
ҳиммат ва хайр-эҳсон йўлида юришга ундаб, Aллоҳнинг раҳмати ва
розилигини қозонишига сабаб бўлади. Ундан кейин рўзадор,
мусулмон биродарига очлик ёки ташналик етганини эшитиб қолса,
ҳатто Aллоҳнинг изни билан унга ёрдам бермагунича ўзини тўхтата
олмай қолади.
Қанча-қанча Aллоҳнинг Юзи учун сув берганлар борки, Aллоҳ
уни ҳақиқий ташналик кунида, яъни Қиёмат кунида бир марта
суғоради ва у бундан кейин ҳеч қачон чанқамайди!
Қанча-қанча рўзадор борки, бир қорни оч кимсани эсига олиб,
Aллоҳнинг Юзи учун уни таомлантиради, кейин Aллоҳ уни Қиёмат
кунининг шарридан сақлайди!
«Ва таомни суюб-хоҳлаб турсалар-да, (ўзлари емасдан) мискин,
етим ва асирларни таомлантирурлар. (Улар айтурлар): «Биз сизларни
ёлғиз Aллоҳнинг юзи учун таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз
учун) бирон мукофот ва миннат-дорчилик истамасмиз — кутмасмиз.
Албатта бизлар Раббимиз томонидан бўладиган, (даҳшатли
азобидан юзлар) тиришиб, буришиб қолгувчи бир Кундан
қўрқурмиз». Бас, Aллоҳ уларни ўша Куннинг ёмонлигидан сақлади ва
улар (нинг юзлари) га жилва — нур, (дилларига) сурур бахш этди»
(Инсон: 9-11).
Ҳа шундай, рўза мурувватли яхши кишиларни саховат ва
ҳимматга, қурбонлик қилиш ва фидокорликка, Aллоҳнинг тоати ва
муҳаббатида ғайратини сарфлашга ва Aллоҳ таборака ва таолонинг
розилигига эришиш учун қўли очиқ бўлишга ундар экан…

Намозхонларга тавсиялар

Витрда Пайғамбармиз суннатлар


Витр намозини ўқиш, Пайғамбар алайҳис-салоту вассаломнинг
йўлларидандир. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг витрлари
узлуксиз 5, 7, 9 ва 11 ракаат бўлган. (Охириги) Бир ракаатни алоҳида
ажратиб ўқишнинг ҳам зарари йўқ. 3, 5, 7 ва 9 ракаатни битта қилиб
ўқиш ҳам жоиз ва мушруъдир. Набий алайҳиссалоту вассаломдан
буларни ажратиб ўқишга изн берганлари ворид бўлган ва
шунингдек, уларни ажратмай ҳам ўқиганлар. Ажратиб ўқишга изн
берганликлари, алайҳиссалоту вассаломнинг ушбу сўзларидан
олинади: «Тунги намоз икки ракаат, икки ракаатдандир. Агар
битталарингиз тонг отиб қолишидан қўрқса, бир ракаат витр
ўқисин»[.
Баъзи олимлар: «Бир ракаат витр ўқисин», дедилар, бу хоҳ фасл
(ажратиб) билан, хоҳ васл (ажратмай) билан бўлсин, дейишди.
Қиёмуллайлдаги суннат, мазкур бир ракаат билан бўлганидир. Бу
бир ракаат витр ҳисобланади ва у уламоларнинг икки қавлидан
саҳиҳроғига биноан фарз эмас, суннатдир. Бу Моликийлар,
Шофиъийлар, Ҳанбалийлар, Зоҳирийлар ва ҳадис аҳлининг қавли
бўлиб, витр суннатдир, фарз эмас. Унинг суннат эканлигидаги асл,
саҳиҳайнда намозлардан нималарни Aллоҳ фарз қилди, деб
сўралганда Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг жавоб берган
сўзларидир: «Агар улар бунда сенга итоат қилишса, уларга Aллоҳ
бешта намозни фарз қилганини билдиргин», деганлар.
Агар витр вожиб бўлганда эди, фарз намозлар олтита бўлган
бўларди. Шунингдек, саҳиҳ ҳадисда Талҳа ибн Убайдуллоҳдан
ривоят қилинади: «Бир киши у зотдан «Aллоҳ намозлардан нимани
фарз қилди», деб сўраганда, «Бешта намозни», дедилар. У «менинг
зиммамда улардан бошқа (фарз намоз) борми», деди. «Йўқ, фақат
нафл ўқишинг мумкин», дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам». Бу витрнинг фарз эмас, суннат эканлигига далолат қилади.
Баъзи уламолар, имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳининг
мазҳабларидаги сингари, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Aллоҳ таоло сизларга бир намозни буюрдики, у қизил туядан ҳам
яхшироқ. У витрдир. Уни хуфтон намози билан бомдод орасида
қилди», деганларига биноан витрни фарз дейишди.
Лекин бу ҳадисдан мурод қилинган нарса витрнинг фарз эмас,
суннат эканлигидир. Шунинг учун ҳам бу ҳадиснинг бошқа
оқимида бомдоднинг икки ракаати орасида қилинди, деб келган, бу
эса витрнинг фарз эмас, суннат эканлигига далолат қилади. Ва уни
мустаҳаб ва мандуб амал даражасига олиб чиқади, фарз
даражасига эмас.
Витр намозидаги суннат, Термизий «Сунан»-ларида ривоят
қилганидек, Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг «Бир кечада
икки витр йўқдир», сўзларига биноан, витр бир кечада бир марта
ўқилиб, бошқа такрор ўқилмаслигидир.
Уламолар айтишади: ”Бир кечада икки марта витр ўқишдан
қайтарилди. Чунки агар икки марта витр ўқиса, намознинг саноғи
жуфт бўлиб қолади. Ваҳолангки, инсоннинг тундаги нафл
намозидан кўзланган мақсад, намозлар сонининг жуфт эмас, тоқ
бўлишидир. Шу асосга кўра баъзи олимлар, кимки кечанинг
аввалида витрни ўқиб ётган бўлса, сўнгра кечанинг охирида турса,
яна бир ракаат намоз ўқиб, аввалги витрини бекор қилади”,
дейдилар.
Чунки Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг «Бир кечада
икки витр йўқдир», деган сўзлари кейин ўқилган витр аввалги
витрни бекор қилишини англатади. Шундай экан, аввалги витр
иккинчи витр билан бузилади, сўнгра хоҳлаганича жуфт-жуфт
қилиб намоз ўқийди, сўнгра энг охирида Пайғамбар алайҳиссалоту
вассаломнинг «Кечадаги намозларингизнинг охирини витр
қилинглар», деган сўзларидаги фазилатга эришиш учун яна витр
ўқийди.
Агар кечанинг аввалида витрни ўқиган бўлса, сўнгра Aллоҳ
таоло уни кечанинг охирида туришига муваффақ қилса-ю, у намоз
ўқишни хоҳласа, учта нарсадан бирини танлаши мумкин:
Биринчи ҳолат: Ё биринчи витрни бузиб, сўнгра истаганича
намоз ўқийди, кейин яна витр ўқийди. Бу Термизийнинг “Сунан”
ларида Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан зикр қилинган
«Бир кечада икки витр йўқдир», деган ҳадис далолат қилади. Бу
ҳадис (кейинги) витр (аввалги) витрни бузишига далил бўлади.
Иккинчи ҳолат: Икки ракаат, икки ракаатдан намоз
ўқийверади, бироқ витрни ўқимайди. Чунки аввалги витр кифоя
қилади. Бу ҳолатга «Саҳиҳ» да Уммулмўминин Оиша разияллоҳу
анҳо ва бошқалардан ривоят қилинган «Набий соллаллоҳу алайҳи
ва саллам витрдан кейин икки ракаат намоз ўқидилар», ҳадиси
далил бўлади.
Уламолар: ”Пайғамбаримизнинг уни (яъни икки ракаатни)
ўқиганликлари, бунинг жоиз эканлигини баён қилиш учун бўлган.
Шунга биноан кишининг витрдан кейин намоз ўқиши-да зарар йўқ”,
дейишди.
Лекин бу суратда киши афзал ва комил бўлган фазилатдан
маҳрум қолади, зеро Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кечадаги намозларингизнинг охирини витр қилинглар», деганлар.
Бу эса, витр дуосининг кечанинг охирида бўлишига тарғиб
этилганига ва унинг мустаҳаб эканлигига далолат қилади. Агар
кечанинг охириги қисмида уйғониб, витрдан кейин икки ракаат,
икки ракаатдан намоз ўқиса, витри кечанинг охирида эмас, бошида
ўқилганича қолади.
Учинчи ҳолат: Заиф ва кучсиз фикр бўлиб, биз зикр қилган
Термизийнинг ҳадисига мухолифдир. Бу фикрга кўра, витрдан кейин
икки ракаат, икки ракаат намоз ўқийверади, сўнгра иккинчи витрни
ўқийди. Бу қавл кучсиздир.
Саҳиҳ қавл эса, ё витрни бузади (яъни биринчи ҳолатдаги
каби), ёки (иккинчи ҳолатдаги каби) уммулмўминин Оиша
разияллоҳу анҳонинг ҳадисининг зоҳирига биноан, витрдан кейин
жуфт-жуфт қилиб намоз ўқийверади.


Овозни чиқариб ҳам, чиқармай ҳам
ўқишнинг жоизлиги


Тунги намозда қироатни ошкора қилиш ҳам, сиррий қилиш ҳам
жоиз. Овозини чиқариб ўқиса ҳам, овозини чиқармай ўқиса ҳам
зарари йўқ, фақат ўзи эшитадиган даражада овозини чиқаргани
афзалдир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умарни
овозини бироз паслатишига ва Абу Бакрни овозини бироз
кўтаришига буюрган эдилар. Мана шу Aллоҳ буюрган мўътадилликдир.
Уламолар айтишади: ”Агар Қуръон тиловатида овозини кўтарса,
хушуъси кетиб, фазилатларни бажаришдан ожизлик қилса, бу
янада таъкидлироқдир. Шунинг учун, ўзи эшитадиган даражада
овозини чиқаради, бу у учун афзал ва комилроқдир. Чунки у тетик
бўлади. Ўзи эшитадиган даражада овозини чиқариб ўқиса, ичида
ўқиганига қараганда тиловат ва таъсирланиш фазилати кўпроқ
ҳосил бўлади.


Намозда мусҳафга қараб ўқиш жоизми?


Тунги намозда Қуръонга қараб ўқиш ҳам, ёддан ўқиш ҳам
мустаҳабдир. Хўш, унда Қиёмуллайлда Қуръонга қараб ўқигани
афзалми ёки ёддан ўқиганими?
Бунда икки масала бор:
Биринчи: Қуръонга қараб ўқиш. Бундаги асл, Оиша разияллоҳу
анҳо мавлоси Заквонни Қиёмуллайлда Мусҳафга қараб намоз ўқишига
буюганларидир. Жумҳур уламолар тунги намозда Мусҳафга қараб
ўқишнинг зарари йўқ, дейди-лар.
Иккинчи: Лекин Мусҳафга қараб ўқигани афзалми ёки ёддан
ўқиганими?
Баъзи уламолар: ”Ёддан ўқигани афзал, чунки Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам ёддан ўқиганлар”, дейишди. Зеро ёддан ўқиганда
ҳиссиёти ва зеҳни оятларни эслаш, унинг қоидаларини ва
мазмунини бенуқсон ва бехато хотирлаш билан банд бўлади. Бу
меҳнат ва машаққат бўлиб, ажр ва савобда улуғроқ бўлади. Агар
мусҳафни кўтариб олган бўлса, уни кўтариш билан машғул бўлиб,
ўзини уни кўтариш билан қийнайди. Аслида нигоҳнинг саждагоҳда
бўлиши афзалдир, бу эса хушуъ қилишга кўпроқ ёрдам беради.
Шунинг учун ҳам, мусҳафга қарамасдан, ёддан ўқигани афзал,
дейишди.
Баъзи уламолар: ”Намозда бўладими ёки намоздан ташқарида
бўладими, Мусҳафга қараб ўқигани афзал, чунки хатодан саломат
бўлади” дейишди.
Яна ”Мусҳафга қараб ўқиш, Қуръоннинг қоидаларини жойидан
чиқаришига сабаб бўлади, бу эса фазилатдир. Мусҳафдан қироат
қилиш, оятларни кўпроқ тафаккур ва тадаббур қилишга олиб
келади”, дейишди.
Булардан қувватлироғи, биринчи қавлдир. Чунки у Расулуллоҳ
солаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ва суннатларидир. Ёддан
қироат қилгани афзал, фақат хато қилишдан қўрқса, эҳтиёт учун
Қуръонни олиб, ўзига яқин бир жойга қўяди. Агар Қуръон чўнтагида
бўлса, чиқариб унга қараши жоиз. Чунки бу арзимас ҳаракат саналиб,
намознинг фойдаси учун бўлаяпти. Зеро, намозда ҳаракат оз ва
намознинг фойдаси учун бўлса, жоиздир.
Лекин бу ўринда бир хато борки, унга танбеҳ бериб ўтиш
керак. Айниқса, катта масжидларда таровиҳ намозлари асносида
толиби илмлар одамларга эслатишлари керак. Сиз бир кишини
Қуръонни кўтариб олиб, унга қараб турганини, агар имом хато
қилгудек бўлса, овозини кўтариб унга луқма ташлаётганини
кўрасиз. Баъзан у имомдан узоқда, имом ҳам унинг луқмасини
эшитмайдиган ўринда бўлади ва унинг овози имомгача етиб ҳам
бормайди. Бунинг намозхонларга халақит беришида ва намозда
ўринсиз гапириш бўлишида шубҳа йўқ. Ҳолбуки, намозда зарурат
ва ҳожат бўлмасдан туриб гапириш жоиз эмас. Шунинг учун ҳам
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Агар имом қироат қилса, сукут
қилинглар», деганлар.
Умумий масала шуки, ҳатто имомнинг орқасида турган ёки
масжид ичида бўлган киши ҳам, модомики у ерда шу ишга
тайинланган бириси бор экан ёки имомнинг орқасида агар у хато
қилса, тўғрилаб қўядиган қорилар бор экан, имом қироатда адашиб
қолса, имомга луқма ташлашга шошилмасликлари керак. Одамлар
жим туриб, Aллоҳ азза ва жалланинг китобини эшитиш, хушуъ
қилиш ва Aллоҳнинг китоби билан таъсирланиш билан машғул
бўлишлари суннатдир.
Энди Қуръонни кўтариб олишга келсак, бу билан ўзига қийин
қилади. Қуръонга қарайди, унга қараш билан қийналади ва
хушуънинг, Aллоҳ азза ва жалланинг китоби билан
таъсирланишнинг ва оятларни эшитишнинг фазилатидан қуруқ
қолади. Шунинг учун одамлар бундан насиҳат олишлари ва
эътибор беришлари керак бўлади. Зеро Мусҳафни кўта-риб олишга,
айниқса катта масжидларда иқтидо қилувчиларнинг Мусҳафни
кўтариб олишларига ҳожат йўқдир.
Қироатнинг тартил билан бўлиши суннатдир. Қиёмуллайлга
турган кишининг қироати тартил билан бўлгани афзалдир. Баъзи
уламолар: ”Қироатни тажвид билан ҳадр (тез ўқиш) нинг орасида
бўлиши афзал, дейишди. Бунинг сабаби Набий солаллоҳу алайҳи ва
саллам тунги намозларида узун сураларни ўқиганлар, бунга эса
фақат ҳадр йўли билан эришилади. Шунинг учун, секин
қироатнинг устида ва тез қироатнинг остида қироат қилиши афзал,
дейишди. Лекин орқасида иқтидо қилув-чи кимсалар бўлса, унда
одамларнинг таъсирланишини ҳисобга олади.
Қорилар ҳадр ва тажвид билан ўқишига кўра фарқ қилади,
баъзи қориларнинг тартил билан тез ўқиши таъсирли бўлса, баъзи
қориларнинг тажвид билан секинроқ ўқиши таъсирлироқ бўлади.
Шунинг учун қори қироатидан одамларнинг таъсирланишига
эътибор қилади. Унга бу сифатда ўқишида ҳам, нариги сифатда
ўқишида ҳам зарар йўқ. Қиёмуллайлда иш кенг бўлиб, асосий
кўзланган мақсад Aллоҳнинг китоби ва каломи билан таъсирланишдир.


Қиёмуллайлда эътибор қилиш керак бўлган ишлар

  1. Ихлос.
    Тунги намозда, айниқса Рамазонда эътибор қаратиш лозим
    бўлган ишлар бор. Уларнинг биринчиси, энг улуғ, энг буюги ва энг
    афзали — Aллоҳ жалла жалалуҳга ихлос қилишдир. Кимки уйидан
    Aллоҳнинг уйларидан бирига қараб йўлга чиқса, қалбида фақат
    Aллоҳ бўлган ҳолда чиқсин. Хўжа кўрсинга риё учун, хўжа
    эшитсинга сумаъ учун ва одамлар мақтасин, деб чиқмасин.
    «Ким одамлар кўрсин деб қилса, Aллоҳ уни кўрсатиб қўяди.
    Ким одамлар эшитсин деб қилса, Aллоҳ уни эшиттириб қўяди».
    Aллоҳ таоло намозга турса дангасалик билан турадиган ва
    Aллоҳни жуда оз ёдга оладиган қавмларни айблади. Aллоҳ таоло
    уларни айблаб, борадиган жойлари дўзахнинг энг қариси
    эканлигини ва унинг жудаларда ёмон жой эканлигини зикр қилди.
    Aллоҳдан иззати ва улуғлиги билан бизга риёдан офият беришини
    ва ундан муҳофаза айлашини сўраймиз.
    Мусулмон киши Aллоҳнинг уйга қараб йўлга чиқаркан, Aллоҳ
    жалла жалалуҳнинг Юзи учун чиқишга қаттиқ ҳаракат қилсин ва
    бирор кимсадан мақтов ва мадҳни кутмасин. Шунинг учун баъзи
    уламолар: ”Банда то намози ва ибодати, ўзи билан Aллоҳ
    ўртасидагина бўлиб, бирор кўзнинг кўрмаслиги-ю, бирор
    қулоқнинг эшитмаслигини орзу қилмагунича, ихлос даражасига
    етиша олмайди”, деганлар.
    Бу Aллоҳ жалла жалалуҳ учун бўлган ихлоснинг энг
    комилроғидандир. Банда одамлар олдида кўриниб қолишдан узоқ
    бўлади. Одамлар уни кўриб, кечалари қоим, обид экан, деб
    мақташлари учун мухсус ўринларни танлаб олмайди.
    Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳ танилиб қолишдан қўрққани
    учун муайян бир устуннинг тагида ўтирмасдилар, унга Aллоҳнинг
    кенг раҳмати бўлсин. Улар риёдан ва одамларнинг мақтови ва
    улуғлашидан қўрқар эдилар.
    Одамлар кимнидир мақтаб, унинг олдида уни улуғласалар, уни
    мақташда ошириб юбориб, ҳалок қиладилар, Aллоҳдан офият ва
    саломатлик сўраймиз. Чунки инсон собитқадам бўлгандан кейин
    тойилиб қолишидан омонда эмас, Aллоҳ сақлаган кишигина омон
    қолади.
  2. Масжидларга эрта бориш.
    Эътибор қаратилиши лозим бўлган иккинчи иш, масжидларга
    эртароқ боришдир. Агар мусулмон киши Aллоҳ учун бўлган
    ибодатни улуғлаб, унга ҳарис бўлса ва ўзидаги унга бўлган
    интилишини ва ҳарислигини Aллоҳга кўрсатса, Aллоҳ уни зиёда
    қилади ва даражасини кўтаради. Агар сиз намозга эрта борсангиз,
    одамлар ичида ажри буюги бўласиз. Шунинг учун Пайғамбар
    соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Намоздан кейин намозни кутиш,
    мана шу риботдир (яъни Aллоҳ йўлига ўзни боғлашдир), мана шу
    риботдир, мана шу риботдир», деганлар.
    Яхшиликка бўлган рибот, инсоннинг масжидга ошиқиши ва
    Қиёмуллайлга эрта боришидир. Бу бўлиши мумкин бўлган нарсанинг
    энг афзалидир, масжидга кирувчиларнинг аввалгиси ва ундан
    чиқувчиларнинг охиригиси бўлади. Бу Aллоҳдан бўлган неъмат
    бўлиб, Aллоҳ бандани Ўз зикри учун танлайди ва қалбини Ўз
    зикри учун очиб қўяди ҳамда уни одамларнинг яхшиликка
    пешқадамлари жумласидан қилади. Бу бир неъматдир, зеро Aллоҳ
    динни фақат яхши кўрганига беради.
    Aллоҳнинг бандани яхши кўриши аломатларидан, уни
    ибодатда энг яхши ўринларда топишингиздир. Пайғамбар
    соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Одамлар масжидга кеч
    келишда давом этаверадиларки, ҳатто Aллоҳ уларни кечиктириб
    қўяди». Яъни, яхшиликдан орқада қоладилар. Бу намоз ҳақида
    ворид бўлган бўлса ҳам, уламолар: бу умумий бир қоидадир,
    дейдилар. Яхшиликка ошиқувчи, эзгуликка шошилувчи киши
    бошқалар каби бўлмайди. Ҳар бир киши амалига яраша даражаларга
    эга бўлади, шунинг учун имкон борича шошилишга ва эрта боришга
    ҳаракат қилиш керак. Чунки унда Aллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг
    ҳузурида савоб ва ажрнинг энг улуғи бордир.
  3. Суннатларни бажаришга бўлган ҳарислик.
    Учинчи иш: Агар киши масжидга кирса, суннатларни адо
    қилишга ва зикрларда, ҳайъатда ва аввалги сафга интилишда
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тақлид қилишга
    қаттиқ ҳаракат қилсин. Одамлар орасини ёриб, елкалардан хатлаб
    ўтмасликка, масжидда одамларни қисиб қўйиб ёки икки кишини
    орасига ўтирган ўринларидан сиқиб чиқарган ҳолда ўтириб олиб ёки
    одамларга намозларида халақит бериб, озор бемасликка диққат
    қилмоғи керак. У ерда ёши улуғ киши бўлиши, баданида бир
    заифлик, ёки оёғида, ёки жисмида бир касаллиги борлиги учун
    бироз кенгроқ жойга эҳтиёжи бўлган киши бўлиши мумкин, шунга
    уларга ўхшаганларга, айниқса масжидга эрта келган бўлсалар,
    уларга марҳаматли бўлиш лозим, зотан улар эрта келганлари учун
    бу ўринга ҳақлироқлар. Мусулмон киши одамларга азият
    етказишдан узоқ бўлиши керак.
  4. Одамларга азият етказмасликка ҳаракат қилиш.
    Тўртинчи иш: Банда ибодатни адо қилаётганда, одамлар унинг
    ёмонлиги ва озоридан омонда бўлиши, қабул бўлиш ва тавфиқнинг
    аломатларидан саналади. Aллоҳ жалла жалалуҳга ибодат қилса-ю,
    Унинг бандаларига озор берса, унда нима фойда бор?! Ибодатининг
    савоблари озор берганларига ўтиб кетади, Aллоҳ сақласин. Шунинг
    учун мусулмон киши намозхонларга, айниқса биринчи сафдагилар,
    масжидга эрта келганлар ва уларга ўхшаганларга озор бермасликка
    ҳаракат қилиши, иложи борича уларни сиқиб қўймасликка ҳарис
    бўли-ши керак.
    Бу ўринда бир масала бор, у ҳам бўлса масжидда қилиш мумкин
    бўлмаган ишлардан муайян бир жойни банд қилиб олишдир. Бу
    битта ҳолатда, агар инсон қазои ҳожат учун чиқсагина жоиз,
    суннатда бунга рухсат ворид бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
    ва саллам дедилар: «Агар бирларингиз ўтирган ўрнидан ҳожати
    учун турса-ю, сўнгра унга қайтиб келса, у ўша ўринга ҳақлироқдир».
    Энди бир кишининг маълум бир жойни банд қилиб олишига
    келсак, у шом намозини ўқийди ва жойнамозини қўйиб, уйига
    таомлангани кетади ва бемалол юриб, намозга иқомат айтилишига
    озгина қолганда келади ва одамларнинг орасини ёриб, елкаларидан
    хатлаб ўтиб, биринчи сафдаги ўша ўринга ўтиш билан одамларга
    озор беради. Ўша ўринда намоз ўқиши учун кўп намозхонларга
    азият етказади, бу нарса жоиз эмас, шубҳасиз бу зулм ва озордир.
    Агар бунга йўл очилгудек бўлса, ҳамма жойнамозини қўйиб
    кетадиган бўлади, бу эса жоиз эмас.
    Фақат масжиднинг ичида бўлса, кейин қозои ҳожатга чиқса,
    ўрнига қайтиб келиши жоиздир. Аммо бундан бошқаларга келсак,
    Aллоҳнинг уйлари Aллоҳникидир: «Албатта (барча) масжидлар
    Aллоҳникидир» (Жин сураси: 18). Унда камбағал ҳам, бой ҳам, бечора
    ҳам, аслзода ҳам, паст табақадан чиққан ҳам теппа-тенгдир.
    Уларнинг барчаси Aллоҳ жалла жалалуҳнинг уйда баробардир.
    Мусулмон киши бир жойни банд қилиб олиб, уни ўзиники деб даъво
    қилиши ва бу устун меники, унинг ўрни ҳам меники ва унда фақат
    мен ўтиришга ҳақлиман, деб даъво қилиши, буларнинг барчаси уни
    ажрдан маҳрум қилиб, гуноҳ ва маъсиятга гирифтор қилиши мумкин,
    Aллоҳдан саломатлик ва офият сўраймиз.
  5. Муслима аёлларга тавсиялар
    Шунингдек, муслима опа-сингилларимга Қиёмуллайлда Aллоҳга
    тақво қилишларини васият қиламан. Уларга эркакларга қилган
    васиятларимни тавсия қиламан, зотан аёллар Пайғамбар соллаллоҳу
    алайҳи ва салламдан келган саҳиҳ ҳадисда собит бўлганидек,
    эркак-ларнинг туғишганларидир.
    Муслима аёл Рамазонда тунги намоз учун чиқадиган бўлса,
    зийнатларни ва фитна ўринларни кўрсатиш каби Aллоҳ ҳаром қилган
    ишлардан узоқ бўлиши лозим. Майин-назокатли сўз қилмасинки, у
    ҳолда кўнглида мараз-нифоқ бўлган кимса тамаъ қилиб қолур.
    Бунинг ўрнига яхши-тўғри сўзни сўзласин. Aллоҳнинг уйларига
    Aллоҳдан қўрқиб, савоб умид қилган, Aллоҳнинг Юзи учун холис
    бўлган ҳолатда чиқаркан, қўлидан келганича ўзини-ю, ўзгаларни
    фитнага солмаслиги шарт.
    Яна эркаклар гавжум бўлган жойлардан узоқ туриши ҳамда
    хушбўй ҳидлар, атирлар ва шунга ўхшаган нарсалар билан уларни
    фитнага солишдан эҳтиёт бўлиши зарур. Буларнинг барчасида аёл
    киши ўзини сақлаши ва мусулмон биродарлари ҳаққида Aллоҳ азза
    ва жалладан қўрқиши керак. У Aллоҳнинг раҳматини умид қилиб
    чиқаётганини билиши керак ва ўзига ҳам, мусулмон биродарларига
    ҳам фитна эшикларини очиши мумкин эмас, у хоҳ сўз билан, хоҳ амал
    билан бўлсин.
    Буюк Aллоҳдан, улуғ Аршнинг Раббисидан Шаъбонни биз учун
    баракотли қилишини ва Рамазон ойига ҳам етказишини ҳамда
    Рамазон рўзасини ва қиёмини иймон ва иҳтисоб билан
    қилувчилардан айлашини сўраймиз.
    Қоимларга тавсиялар
    Иккинчи тавсия эса, Рамазон ойидаги қоим-ларга қаратилган
    бўлиб, бу насиҳатлар намо-зида Aллоҳнинг раҳматини умид қилган
    ҳар бир намозхонга тегишлидир.
    Ибодатни холис билан қилиш
    Рамазон кечаларида намоз ўқишни хоҳлаганларга биринчи
    тавсия, бу ойнинг қиёмида (яъни тунги намозида ёки бошқача қилиб
    айтганда таровиҳ намозида) Aллоҳнинг Юзи учун ихлос қилишдир.
    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазонда иймон ва
    иҳтисоб билан қоим бўлса, ўтган гуноҳи мағфират қилинади»,
    деганлар. Ким Рамазонда иймон билан қоим бўлса, яъни Aллоҳнинг
    ваъдаси ва ваъидини тасдиқлаб, иҳтисоб билан, яъни Aллоҳ азза
    ва жалланинг раҳматидан умидвор бўлиб кечалари намоз ўқиса,
    ўтган гуноҳлари кечирилади.
    Агар уйингиздан масжидни обод қилиш учун таровиҳ намозига
    чиқсангиз, қалбингизда фақат Aллоҳ бўлган ҳолдагина ва фақат
    Aллоҳ азза ва жалланинг раҳматини умид қилиш ниятидагина
    чиқинг. Агар мана шу ният билан чиқсангиз, оёғингиз ердан
    кўтарилиши билан у сабабли даражалар юксалади, ерга қўйилиши
    билан у сабабли ғам-ташвишлар ва гуноҳлар ўчирилади.
    Риё ва сумъадан холи бўлган мана шу ният билан чиқинг.
    Бордию одамларнинг кўриши ва кўрмаслиги орасида ихтиёрли
    бўлиб қолсангиз, намозингиз билан ёлғиз бўлишни, Aллоҳдан бошқа
    ҳеч ким кўрмаслигини танланг.
    Намозга Aллоҳнинг раҳматини умид қилиб чиқинг. МаликулАллам бўлган Aллоҳнинг қаршисида намозда холис тургани сабаб,
    Aллоҳ уларга Доруссаломни (жаннатни) вожиб қилган қанчаданқанча одамлар бор!
    Aллоҳ таборака ва таоло бандасига ибодатидаги ихлоси
    миқдорича раҳматини беради. Шундай экан, банда Aллоҳга ниятни
    холис қилишда нафси билан курашсин. Ҳақиқий маҳрум киши, тунги
    намозида ихлосдан маҳрум бўлган кимсадир. Ярим кечада намоз
    билан Aллоҳга ибодат қилган, уларнинг насибалари чарчоқ ва
    машаққатдан бошқа нарса бўлмаган қанчадан-қанча одамлар бор!
    Aллоҳдан саломат-лик ва офият сўраймиз.
    Банда бандаларнинг кўришини умид қилиш фитнаси сабабли
    бандаларнинг Раббисининг раҳматидан маҳрум бўлиб қолишдан
    жуда жуда эҳтиёт бўлсин. Банда одамларнинг кўришларидан нима
    наф топади?! Банда башардан нимани ҳам оларди?!
    Зеро, Aллоҳнинг ҳузурида бирор кимса бошқа бирига манфаат
    беролмайди. Бас, қиёмда нафсингизни ихлосга чорланг ва мен
    Маликул-Алламнинг раҳматини умид қиламан, деб айтинг. Уйингиздан
    чиқсангиз, чиқишингиз билан маҳшарда бу қадамларга муҳтож
    бўлишингизни ёдингизга олинг. Агар намозга турсангиз, қабрингизга
    тупроқ тортилиб, лаҳадингиз ёпилганда бу рукуълар ва саждаларга
    муҳтож бўлишингизни ёдингизга олинг.
    Шунинг учун, Aллоҳ йўлида яхши кўрганларим! Мўмин кишига
    қиёмида (яъни намозида) ихлос қилиш билан нафсига жиҳод қилиши
    лозим бўлади. Кимки уйидан Aллоҳнинг Юзи учун мухлис ҳолида
    чиқса, Aллоҳ унга Қуръон ҳаловатини тоттиради, шунда у ўзида
    хузуъ, хушуъ ва Aллоҳ таборака ва таолога қайтишни топади. Инсон
    Aллоҳ учун мухлис ҳолда чиқаркан, албатта ибодатида тавфиққа
    эришади.


Қуръон оятларини тафаккур қилиш


Эй Рамазонда қоим бўлувчи, сизга лозим бўлган иккинчи иш,
Қуръон оятларини тафаккур қилишингиз, улардан панд-насиҳат
олишингиз ва ушбу етук мавъизалари билан таъсирланишингиздир.
Кимга нидо қилаётганингизни эсланг!
Бу кимнинг каломи эканини эсланг!
Бу нидоларни ҳамда дин, дунё ва охиратда сиз учун
яхшиликларни ўзида мужассам қилган нарсани эсланг!
Қалбингизни ҳозирланг ва ўша оятлардаги панд-насиҳатлар
билан бирга яшанг! Жаннат аҳли билан наъимда ва хурсандчиликда
бирга яшаб, нафсингизни жаннатларга қизиқтиринг ҳамда дўзах
аҳли билан дўзахда ва жаҳаннамда бирга бўлгандай тасаввур
қилинг! Чунки уларни эслаш қалбларни поклайди ва башарият
Раббисидан қўрқувни ва юмшоқ кўнгил бўлиш имконини беради.
Банда Қуръон оятларини тафаккур қилар экан, албатта эслатма
олади.
«Қасамки, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб
қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?» (Қамар:17).
Сиз ўша эслатма олгувчидан бўлинг!
Aллоҳнинг қаршисида туриб, Қуръон оятларини тафаккур қилиб,
етук мавъизаларни чиқарган қанчадан-қанча одамлар бор! Банда
қанчадан-қанча оятларни тафаккур қилган ва Aллоҳ унинг қалбида
Ўзи хоҳлаган мавъиза-ларни қолдирган бўлса!
Қуръонни тафаккур қилинглар! Биз Қуръондан бунчалар узоқ
бўлмасак-а!
«(Ушбу Китоб) сизлар фақат Aллоҳгагина ибодат қилишингиз
учун, ҳикмат соҳиби ва (ҳамма нарсадан) хабардор зот — Aллоҳ
томонидан оятлари бузилмайдиган мустаҳкам ва муфассал қилинган
бир китобдир» (Ҳуд: 1)..
«Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз томонидан панднасиҳат, дилларингиздаги бузуқ эътиқодлардан иборат нарсаларга
шифо ва иймон келтирган зотларга ҳидоят ва раҳмат (яъни, Қуръон)
келди» (Юнус: 57).
Қалбни Қуръон дастурхонига кўндаланг қилинг, агар сиз «Aллоҳ
деди» ва «Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва саллам деди»,
деганидек бўлсангиз, Aллоҳ таборака таолога ҳамд айтинг. Агар
ўзингизни вожибларни ўзида сақлаган бу оятларни ҳаётга татбиқ
қилган ҳолда топсангиз, Aллоҳ таборака ва таолога ҳамд сано
айтинг. Агар ўзингизда бу оятларга ҳафсаласизликни ва йироқликни
топсангиз, нафсингни мукаммал қилишга қизиқтиринг ва унга
Кабирул-Мутаъол ҳаққида йўл қўйган бепарволигини эслатинг.
Қуръон тиловат қилиниб, панд-насиҳат олмаслик, эшитилиб
эслатма олмаслик учун нозил бўлмаган. Намозда оятларни эшитган
қанчадан-қанча қоимлар борки, бандалар оламлар Раббисининг
ҳузурида турадиган кунда, бу оятлар уларнинг зарарига ҳужжат
бўлади. Қуръондаги панд-насиҳатларни эшитиб, уларга беэътибор
бўлишдан, унинг чақириқларини амалга оширмасликдан, оятларини
тафаккур қилмасликдан ва мавъизаларидан таъсирланмасликдан
жуда жуда эҳтиёт бўлинг. Ҳақиқий маҳрум ўшалардан маҳрум бўлган
кимсадир.
Aллоҳга қасам, сўнгра яна бир бор Aллоҳга қасамки, ҳақиқий
бахтсизлик банданинг Қуръондан эслатма олишдан маҳрум
бўлганидир. Шунингдек, Aллоҳга қасамки, ҳақиқий саодат банданинг
Қуръондан таъсирланишидадир. Нафсларини Қуръон оятларидан
таъсирланишга қизиқтирган, натижада Рамазондан хушуъ қилувчи
бўлиб чиққан қанчадан-қанча Рамазонда қоим бўлувчилар бор!
Рамазоннинг самараларидан насибасини олган қанча одамлар бор!
Намозлардаги хушуъ ва Қуръон оятлари билан таъсирланиш ўша
самаралар жумласидандир.
Шунинг учун Aллоҳ йўлида яхши кўрганларим! Ва эй Aллоҳнинг
қаршисида қоим бўлувчи, тафаккур қилинг! Қуръондан жуда оз
ўқиган ҳолда қанчадан-қанча ойларни, кечаю-кундузларни ўтказиб
юбордик-а! Бу фурсат, бу неъмат, бу ўрин, бу мавсум бандани
Қуръонни тафаккур қилишга ҳозирлайди.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, у деди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон бўлса, янада
сахийроқ бўлар эдилар. Жаброил билан кўришганларида янада сахий
бўлиб кетар эдилар. Жаброил алайҳиссалом Рамазоннинг ҳар
кечасида у зотнинг ҳузурларига келар ва бирга Қуръон ўқишар
эдилар. Қачон у зот Жаброил алайҳиссалом билан мулоқот қилсалар,
эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар».
Баъзи олимлар дедилар: ”Қуръондан таъсирланиш, Қуръон
ҳалқасида ўтириш ва оятларини тафаккур қилиш, бандани
Раббисининг тоатига ундайдиган энг улуғ сабаблар жумласидандир”.
«Агар у зот Жаброил алайҳиссалом билан мулоқот қилсалар,
яхшиликка эсган шамолдан ҳам саховатлироқ бўлиб кетар эдилар».
Баъзи олимлар «яхшиликка саховатлироқ бўлиб кетардилар» сўзи
ҳақида айтадилар: бу икки яхшиликдир: бири хиссий яхшилик бўлиб,
у сахийлик ва олижаноблик бўлса, иккинчиси маънавий яхшилик
бўлиб, у илмни фидо қилиш, бандаларга эслатиш ва уларга яхшиликни
кўрсатиб, унга йўллаб қўйишдир.
Шунинг учун Aллоҳ йўлида яхши кўрганларим! Рамазон қиёми
Aллоҳ таолога иқбол қилишни бандаларга эслатадиган мадрасадир.
Шунинг учун, эй намозда қоим бўлувчи, Aллоҳнинг муҳаббати ва
раҳматига чақирадиган бу қиёмингизни ёдингизда сақланг.


Малолланишдан эҳтиёт бўлиш


Эй намозда қоим бўлувчи, сизга лозим бўлган учинчи иш,
оғринишдан сақланинг! Зерикишдан узоқ бўлинг! Aллоҳ таборака ва
таолонинг тоатида малолланишдан сақланинг! Оёқда туриб,
Маликуд-Дайяннинг тоатида қалбингизни ҳозирлаб турган
бўлсангиз, вақтнинг чўзилиб кетиши-ю, қисқаришига эътибор
берманг. Намоз узайиб кетгани учун имомлардан шикоят қилган,
уларга тиловат қилинган озгина оятлардан зерикиб малолланган
қанча биттаси борки, иғво қилади-да, гуноҳ, маъсият ва оғир юкни
орқалаб олади. Aллоҳ сақласин! Ҳаётимизда қанча битта нафсимиз
хоҳлаган нарсаларда узоқ туриб қолган бўлсак-да, бирор марта
шикоят ҳам қилмаганмиз, малолланмаган ҳаммиз.
Банда Раббисининг олдида, Саййидининг қаршисида турган
эмасмиди?! Aллоҳнинг рўбарусида туриш шарафли эмасмидики,
Унинг қаршисида туришдан зерикиш, малолланиш ва оғринишдан
шикоят қилса?!
Биз бечора эмасмидик?! Биз хор бўлсак-да, Aллоҳнинг
рўбарусида турамиз. Агар Aллоҳ бизга ҳомийлик қилиб, марҳамат
кўрсатиб, Унинг олдида туришимиз, Унга нидо ва муножот
қилишимиз, оятларини ўқишимиз ва панд-насиҳатларини тафаккур
қилишимизга изн бермаса, биз ким эдик?! Буларнинг барчасига
қарамасдан биз Ундан юз ўгирамиз, ташвишланамиз ва оғринамиз,
во ажаб!
Намозда қиёмни узун қилган ва қадамларингизни жаннатга
яқинлаштирган қанча битта имом бор! Сиз унинг қироатини ва
қиёмида тиловат қилган улуғ оятларни узун қилгани учун ундан
нафратланган, у сизни сезган-сезмаган ҳолингизда жаннатга
яқинлаштириб қўйган қанча битта имом бор!
Сиз уни қидирган ва қиёмининг қисқалигидан ортидан чопган,
сиз билан жаннатлар орасидаги йўлни узоқлаштириб юборган
қанча битта имом бор! Нафсингизни бу яхшиликдан маҳрум қилишдан
ва нафсингизга бахиллик қилишдан жуда-жуда эҳтиёт бўлинг!
Маҳрумликнинг далилларидан бири, Қуръон оятларидан
зерикиш, оғринишдир. Aллоҳ сақласин! Саҳобалар разияллоҳу
анҳумдан бирлари намоз ўқиса, қиёмини узун қилар, ҳатто бажариши
керак бўлган ишларини ҳам унутиб қўяр эдилар. Агар намоз вақти
кирса, дунё ва ундаги нарсаларни эсларидан чиқарар ва Aллоҳ
таборака ва таолога юзланар эдилар. Намоз пухта ва Aллоҳ азза ва
жаллага боғланиш мустаҳкам бўлганда кечаю-кундузлар хайрли
бўлади. Акси эса, аксинчадир.
Aллоҳ Ўзига бепарво бўлган кимсага эътибор бермайди. Ким
Aллоҳ улуғлаган нарсани улуғламаса ва Aллоҳнинг шиорлари
(қонунлари) ни улуғламаса, Aллоҳ унга парво қилмайди. «Иш
бундоқ. Ким Aллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас, албатта, бу
қалбларнинг тақвосидандир». Исломдаги энг улуғ шиор эса, у
намоздир, у банда билан Раббиси орасидаги алоқадир. Шундай
экан, Aллоҳ таборака ва таолонинг тоатидан малолланиш ёки
безор бўлишдан эҳтиёт бўлинг!


Қуръонни эшитганда таъсирланиш ва йиғлаш


Намозда қоим бўлувчиларга тавсиялардан яна бири, Қуръон
оятларини эшитган пайтда йиғлаш ёки йиғлашга ҳаракат қилишдир.
Муҳими, бу ихлос билан бўлсин. Кўз ёши тўкган, бироқ бу кўз ёшлари
билан Aллоҳнинг Юзини истамаган ва Aллоҳнинг розилигини қасд
қилмаган, оқибатта зиён кўрган ва муваффақиятсизликка учраган
қанчадан-қанча одам-лар бор! Инсон йиғисида Раббисининг Юзи
учун ихлос қилишга бор кучини берсин, Aллоҳнинг Юзи учун
йиғлашга ҳаракат қилсин. Йиғлаб, кўз ёшлари билан кўрган
гуноҳларини ювган қанча битта кўзлар бор! Ва Aллоҳдан қўрқиб ёш
тўкган, оқибатта Aллоҳ уларга дўзахни ҳаром қилган қанчаданқанча кўзлар бор! Булар арзимаган ўринлар бўлсада, Aллоҳнинг
ҳузурида улуғдир, шундай экан, банда намозида бор кучини ишга
солсин!

Эътикофдагиларга тавсия

Учинчи тавсия эътикоф ўтирувчилар, эътикоф аҳли, Aллоҳнинг
уйларида ўтириш учун уйлари, хотиржамлиги ва хурсандчилигини
тарк қилганлар, Рамазон ойининг энг афзал кунлари ва кечаларини
ўтказишни хоҳлаганлар учундир. Улар учун Яратувчи ва Карим зотга
олиб борадиган эҳтиросларга тўла чин қалбдан тавсиям бор.


Aллоҳ учун холис бўлиши


Эътикоф ўтирувчига биринчи тавсия: Эътикофида Aллоҳга
ихлос қилиши ва бутун муроди — ўша эътикоф ўрнидан чиқаркан,
Aллоҳ ундан рози бўлган ҳолатда чиқишидир.
Агар эътикофга чиқсангиз, Aллоҳ азза ва жалланинг Юзи учун
холис ният билан чиқинг. Агар Рамазонда бирор вақт эътикоф
қилганингизни бировнинг кўрмаслиги ва билмаслиги ўз қўлингизда
бўлса, шундай қилинг. Бу қаердаю, анави эътикофини гапириб, у
билан фахрланганлар ёшлар қаерда?! Aллоҳ сақласин.
Ёшларга жуда-жуда ажабланасан киши, улар эътикофлари
ҳақида Рамазоннинг бошидаёқ суюнчи олишиб, агар охириги ўн кун
келса, мен эътикоф ўтираман, деб юрадилар. Сиз эса, Aллоҳга ихлос
қилинг, салафи солиҳларга эргашинг ва ўзингиз билан Aллоҳ азза
ва жалланинг орасидаги нарсани яширин қилинг. Шундай қилсангиз,
динингиз ва ибодатингиз учун янада яхшироқ ва комилроқ бўлади.
Aллоҳ азза ва жалланинг раҳматини умид қилган ҳолда эътикоф
қилинг. Зеро уйларни тарк қилиб, Aллоҳнинг уйларида бўлиш, эътикоф
билан уларни обод қилиш, Aллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида ўзига
яраша қадр-қийматга эгадир. Эй биродарим! Эътикофингизда
Aллоҳга тақво қилинг, эътикофга чиқишингиз Раббингизнинг Юзи
учун холис бўлсин!


Фарзларни нафллардан муқаддам қўйиш


Иккинчи тавсия эса, фарзни нафлдан олдингга қўйинг, нафлни
фарздан муқаддам қилманг! Aллоҳнинг розилигига олиб борадиган
сабабларни ҳозирланг, зеро осий бўлинадиган ўринда Aллоҳга
итоат қилинмайди. Агар ота-онага яхшилик қилиш, фарзандларнинг
ҳақлари ёки жуфти ҳалолларингиз ҳаром нарсаларга дуч келиши
эътикоф билан қарама-қарши келса, биринчи Aллоҳ муқаддам
қилишингизга буюрган нарсани бажаринг. Aллоҳ ниятингизга кўра
савобга эриштиради. Сиз муомала қилаётган Зот Саховатли
Каримдир, субҳонаҳу ва таоло.
Саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан
ривоят қилинади, у киши дедилар: «Aллоҳ таоло айтади: Бандам
фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин
бўла олмайди».
Агар ота-онангиз сизни хизматларига чақирсалар, уларнинг
хизматини эътикофдан муқаддам қилинг, чунки ота-онага яхшилик
қилиш, эътикофдан афзалдир, агарчи у Рамазоннинг охириги ўн
кунлиги бўлса ҳам. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан
келган саҳиҳ ҳадисда, бир киши келиб «Эй Расулаллоҳ! Мен
Ямандан ҳижратга ва жиҳод қилишга сизга байъат бергани келдим»,
дейди. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларида
юришни ва у кишининг қиличлари ва тиғлари остида жиҳод
қилишни истади. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам
унга «Онанг ҳаётми?» — дейдилар. У «Ҳа», деб жавоб қилади.
Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом: «Унинг хокипойини лозим тут,
ундан ажралмагин, зеро жаннат ўша жойдадир. Хокипойидан
ажралмагинки, жаннат ўша ердадир», дедилар.
Эй жаннатларни хоҳлаган киши, эй Раҳмоннинг раҳматини
қозонишни истаган киши! Ота-онангизга яхшилик қилинг, уларга
гўзал муомала қилинг, мулойим гапириб, кўнгилларини олиб,
уларнинг ёнида яшанг, шу билан Aллоҳнинг раҳматини қозонасиз.
Ёшлардан кўпчилигига нима бўлдики, тўғри йўлни ёмон кўриб,
ота-онасига оқ бўлган ҳолда чиқади. Зеро осий бўлинадиган ўрин
билан Aллоҳга итоат қилинмайди. Мана шунинг учун ҳам ёшлардан
кўпчилиги эътикофда тавфиқдан маҳрум бўладилар, натижада
қалблар Қуръондан узоқлашиб, фақат Aллоҳгагина аён бўлган танг
ҳаётга тушиб қолади. Гуноҳ эса, бунинг сабабчисидир. Шундай экан,
вожибни муқаддам қилинг, Aллоҳ муқаддам қилишингизга амр
қилган нарсани муқаддам қилинг ва Aллоҳнинг фарзини бошқасидан
олдинга қўйинг.


Вақтни тоат-ибодат билан ўтказиш


Учинчи тавсия эса, Aллоҳ сизга раҳм қилсин, агар Aллоҳнинг
уйларидан бирига кирсангиз, ибодат ва инобатдан бўлган қадрини
ва ҳаққини беринг, Aллоҳнинг муҳаббатини қозониш билан машғул
бўлинг, вақтни Унинг тоати ва розилиги йўлида сарфланг. Отаонангиз, ака-укангиз ва опа-синглингизни ташлаб сафар
қилганингизни эсланг. Ҳолбуки, сиз Aллоҳнинг раҳматини умид
қилиб, қариндошларингизни тарк қилдингиз, севганларингиздан
ажралиб, оилангиздан узоқлашдингиз. Нима учун? Вақтни Aллоҳнинг
таотида ўтказиш учун! Энди қандай қилиб вақтингни дедидедилар, миш-мишларга сарф-лайсиз?! Масжидларда ўтказишга аҳд
қилган вақтларингизни қандай қилиб ўйин-кулги, ҳазил-мутойиба ва
мазах қилиш билан ўтказа-сиз?!
Ўшандай эътикофда ўтирганлар бундан кўра уйларида
ўтирганларида эди, ўзлари учун яхшироқ бўлган ва ўзларига ҳам,
бошқаларга ҳам зарар бермаган бўлардилар. Қанча битта ибодат
қилувчи бақир-чақир, шовқин-сурон ва бошқа шунга
ўхшаганларнинг дастидан ибодат лаззатини ололмайди. Иш хусумат
даражасигача етиб бориши ҳам мумкин, Aллоҳ сақласин!
Бу қандай эътикоф ўзи?!
Салафи солиҳлар раҳимаҳумуллоҳнинг эътикофлари қаерда
қолди?!
Мен болалигимда солиҳ кишиларни кўрганман, улар Мадинанинг
ҳарамига эътикофга кирсалар, юраркан нигоҳлари қадамларидан
нарига ўтмасди. Агар унинг олдига келсангиз, устига кийимини ёпиб
олиб, намоз ўқиётган бўларди. Aллоҳга қасамки, Қуръон тиловат
қилаётганини ва Aллоҳдан қўрқиб йиғлаётганини эшитиб
лаззатланасан киши. Ёш бола эканмиз, уларнинг ёнига, чодирга
ташлаб қўйган парданинг олдига келсак, улардан битталарини
ҳўнграб йиғлаган ҳолатда астағфируллоҳ деяётганини эшитардик.
Aллоҳга қасамки, уларнинг сўзлари бизга кўп таъсирли бўлган.
Содиқлар қани? Кечқурун бўлса, саждалар қилиб пешоналари
чанг бўлган эътикоф ўтирувчилар қаерда қолди? Aллоҳ азза ва
жалланинг қаршисида намозда туриб, гўзал ибодат қилган ва
Aллоҳга қайтганлар қани?
Ибодатнинг ҳаловати кетди, эътикофнинг ҳаловати қолмади,
вақтлар деди-дедилар ва ортиқча гап-сўзлар билан бекорга кетди.
Киши салафи солиҳнинг йўлига эргашсин. Мана Муслим ибн
Ясор салафи солиҳнинг яхшиларидан эди, у шундай бир инсон эдики,
агар намоз ўқиб бошласа, ҳеч қачон бирор нарсага қайрилиб
қарамас эди. Унинг масжидда зуҳо намозини ўқигани ривоят
қилинади. Одамлар бозорда савдо-сотиқ қилардилар. Баногоҳ
масжид деворининг бир тарафи қулаб тушади, буни Муслим
раҳимаҳуллоҳ билмайди ҳам. Бозордаги одамлар у вайронанинг
тагида қолдимикан, дея хавотир билан шошилиб келсалар, уни
намоз ўқиётган ҳолда топадилар. У буни намоздан салом бериб
чиққандан кейингина билади.
Ўшандай зотлар қани? Ибодат аҳли қаерда? Хушуъ ва хузуъ
аҳли қаерда қолди? Турган ўрнида содиқ бўлган оёқлар, Раббисига
инобат қилган қўллар, Қаҳҳор субҳонаҳу ва таолонинг буюклигини
ҳис қилган қалблар қани?!
Эътикофларида ўшандай улуғ ўринда турган ва Aллоҳгина
билан яхшиликка эришган қанчадан-қанча инсонлар бор! Эътикоф
бандани Aллоҳ азза ва жаллани зирк қилиш, ёдга олиш билан ёлғиз
қолишга ҳозирлайдиган мадрасадир. Бўлмаса, уйлар нима сабаб
билан тарк қилинди? Нимага унда бажарилиши керак бўлган ҳуқуқлар
ва вожиблар бўлган уйлар тарк қилинди?
Набий соллаллоҳу алйҳи ва саллам эътикофда белларини
боғлар ва оилаларини уйғотар эдилар. У киши охириги ўн кунликда
эътикоф қилар эдилар. Бундай қилишлари масжидларда ибодат
қилишнинг фазилатининг улуғлиги сабабидан эди. Шунинг учун
баъзи уламолар Aллоҳ таолонинг Фажр сурасидаги “Тонгга қасам. Ўн
кечага қасам”, деган сўзи ҳақида “булар Рамазоннинг охириги ўн
кечаси бўлиб, Aллоҳ азза ва жалла уларнинг улуғлигини билдириш
учун улар билан қасам ичган”, деганлар.
Эътикофимизда содиқ бўлайлик, агар инсон одамлар билан
бирга эътикоф қилишга тўғри келса, Раббиси билан холи қоладиган
бир ўрни бўлсин.
Эътикоф қилувчи ўтмишда йўл қўйган камчиликларини эсга
олади, тақдирлар уни яширган нарсани, билмайдиган келажакни ёдга
олади. Ва эътикофга кириб, кечмишда йўл қўйган камчиликлари учун
ва аҳволи нима бўлишини, оқибати ва борадиган жойи қандай
бўлишини билмаган келажаги учун йиғлайди. Одамлардан, дедидедилару миш-мишлардан ва Aллоҳ азза ва жаллани рози
қилмайдиган умрни бекорга ўтказишдан ўзини четга тортади.
Мана шулар эътикоф ўтирганларга насиҳат, барчамизга
тавсиядир. Масжидга кирсак, унинг ҳаққини ва қадрини беришимиз
керак экан.
Рўза ва қиём ал-Малик ал-Алламнинг розилигига олиб борувчи
уловдир. Ким Рамазон рўзасини ва қиёмини иймон ва савоб
умидида тутса ва бажарса, ўтган гуноҳлари кечирилади. Шундай
экан, эй Aллоҳ йўлида яхши кўрганларим! Бу ой учун тайёргарлик
кўрайлик, уни қабул қилиш ва қаршилаб олишда содиқ ҳозирлик
кўрайлик.
Эй Aллоҳ, эй Шаъбон ва Рамазоннинг ва барча ойларнинг
Парвардигори, бизни Рамазонга етказишингни сўраймиз. Эй Aллоҳ,
Шаъбон ойидан қолган кунларини бизга баракотли қил. Эй Aллоҳ,
бизни Рамазонга етказ.
Эй Aллоҳ, Сени биздан рози қиладиган ойни сўраймиз. Эй
Aллоҳ, агар бизга Рамазон ойида яшашликни ёзган бўлсанг,
ҳузурингда раҳмат, мағфират, дўзахдан қутулишда бизни бандаларнинг энг насибадори қилгин. Эй Aллоҳ, Сендан дўзахдан
қутулишда маваффақият сўраймиз.
Эй Aллоҳ, Сенинг гўзал исмларинг ва олий сифатларинг билан
сўраймизки, Сенга борувчи, Сенга сафар қилувчи ва риҳлат қилувчи
эканимизни билсанг, Рамазон кирмасидан бурун унинг ажрини бизга
етказгин.
Эй Aллоҳ, кенг раҳматинг билан бизга раҳм қилишингни, ўша
зулматда ва ўша буюк ҳашр кунида раҳматинг билан бизни
эслашингни сўраймамиз, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси! Эй Aллоҳ,
Сени биздан рози қиладиган ойни сўраймиз. Эй Aллоҳ, Сендан
Рамазон кириб, гуноҳлари кечирилмаган хор кимсалардан бўлиб
қолишдан паноҳ беришингни сўраймиз. Парвардигоро, Сендан
Рамазон кириб, гуноҳлари кечирилмаган бурни ерга ишқалиб хор
бўлган кимсалардан бўлиб қолишдан паноҳ беришингни сўраймиз.
Парвардигоро, биз билан яшашни умид қилиб ўлган
мусулмонларга раҳм қил, Aллоҳим, барча мусулмон марҳумларга
раҳм қил, албатта Сен унинг Эгаси ва Сен бунга қодирсан.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan