Зулҳижжанинг ўн кунидаги 44 фойда

Зулҳижжанинг ўн куни

بسم الله الرحمن الرحيم

Барча ҳамд Аллоҳ учундир! Биз У зотга
ҳамдлар айтамиз, Ундан мадад тилаймиз,
истиғфорлар сўраймиз! Нафсларимизнинг ва
амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ беришини
илтижо қиламиз. Зеро, Аллоҳ ҳидоятга
бошлаган инсонни ҳеч ким йўлдан адаштира
олмас ва У адаштирган кимсани энди ҳеч ким
ҳидоятга етаклай олмайди. Аллоҳдан ўзга (ҳақ)
илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. У ёлғиз ва
шериксиз зотдир. Яна гувоҳлик бераманки,
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг
қули ва расулидир. У зотга, аҳли оилаларига,
асҳобларига ва уларга гўзал амаллар билан
қиёматга қадар эргашган барча мўминларга
Аллоҳнинг кўпдан-кўп салоти ва саломи бўлсин.
Аммо баъд:
Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг бандаларига
кўрсатган фазлу марҳамати бениҳоят кенг.
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги
Аллоҳнинг фазли ёғиладиган тоат-ибодат
мавсумларидан биридир. Бу муборак кунлар
мусулмон киши учун кўп солиҳ амаллар қилиб,
Аллоҳга янада яқинлашиш учун бир фурсатдир.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга
бу кунларнинг дунёдаги энг фазилатли кунлар
эканини билдириб, унда солиҳ амаллар қилиб
қолишга тарғиб қилганлар. Ундан ташқари,
Аллоҳ азза ва жалла Қуръони каримда бу
кунларга қасам ичган. Маълумки, Аллоҳ таоло
бирон нарсага қасам ичса, бу унинг қадри юксак
ва улуғлигига далолат қилади. Шунинг учун,
мусулмон киши зулҳижжа ойининг аввалги ўн
кунини Аллоҳга чинакам тавба билан бошлаши
ва солиҳ амалларни кўп адо этишга интилиши
лозим. Қўлингиздаги ушбу рисолада мана
шундай улуғ кунлардан қандай фойдалар олиш
мумкинлиги баён қилинади. Аллоҳ барчамизга
бу тоат-ибодат мавсумидан унумли
фойдаланишни, Ўзига яқин бандалардан
бўлишни насиб айласин! Аллоҳумма амийн!


Зулҳижжанинг ўн кунидаги
44 фойда


1) Аллоҳ таоло махлуқотларининг бирини
бошқасидан афзал ва даражасини баланд
қилди. Шунингдек, ойларнинг бирини
бошқасидан афзал қилди. Зулҳижжанинг
аввалги ўн кунини дунё кунларининг энг
афзали қилди. Қурбонлик кунини энг афзал кун
қилди. Хафта кунлари ичида жума кунини энг
афзал кун қилди. Рамазоннинг охирги ўн
кечасини энг афзал кечалар қилди ва Қадр
кечасини энг афзал кеча қилди.

2) Йил кунлари ичида муваҳҳид бандаларга ато
этиладиган Аллоҳнинг тортиқ ва инъомлари
бор. Зулҳижжанинг аввалги ўн куни шулар
жумласидандир. Бу тоат мавсумларининг энг
улуғидир. Мўминлар бу кунларни интизорлик
билан кутадилар, Аллоҳнинг муваҳҳид
бандалари уни соғинадилар. Бу мавсумдаги
ибодатлар даражаларни кўтаради, гуноҳларга
тўсиқ бўлади, хатоларни тузатади ва бой
берилган нарсалар ўрнини тўлдиради. Шундай
экан, бу кунларни ғанимат билайлик,
ибодатларда жонбозлик кўрсатиб, Аллоҳнинг
раҳматига ноил бўлайлик!

3) Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни дунё
кунларининг энг афзалидир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтдилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч
қайси кунлардаги солиҳ амал ушбу ўн
кундан (яъни, Зулҳижжанинг аввалги ўн
кунида қилинган амаллардан) Аллоҳга
суюкли эмас», деганларида, (саҳобалар):
«Ҳатто Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳамми?»
дейишди. «Ҳатто Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам.
Фақат бир киши молию жони билан
(жиҳодга) чиқса ва булардан бирон нарсасиз
қайтса (яъни, Аллоҳ йўлида молию жонини
қурбон қилса, мана шу амал афзал)»,
дедилар».

(Бухорий (969) ва Термизий (757) ривояти)

4) Ушбу ўнкунликдаги фарз амаллар бошқа
ойлардагидан афзал ва савоби кўпроқдир. Бу
кунлардаги нафл ибодатлар бошқа
ойлардагидан афзал. Лекин бу кунлардаги нафл
ибодатлар бошқа ойлардаги фарз
ибодатлардан афзал эмас.

5) Бу ўнкунликдаги намозлар йилнинг бошқа
кунларидаги намозлардан афзал. Шунингдек,
рўза, зикр, дуо, Аллоҳга тазарруъ қилиш, ота-онага яхшилик қилиш, қариндошлик
алоқаларини боғлаш, одамларнинг ҳожатини
чиқариш, беморларни зиёрат қилиш, жанозага
қатнашиш, қўшнига яхшилик қилиш ва таом
улашиш каби амаллар шулар жумласидандир.

6) Ўнкунлик ва ундаги амаллар фазилати у
кунларнинг кундузини ҳам, кечаларини ҳам ўз
ичига олади. Лекин Рамазоннинг охирги ўн
куни кечалари Қадр кечасини ўз ичига олгани
боис Зулҳижжанинг ўн куни кечаларидан
афзал. Зулҳижжанинг ўн куни кундузлари эса
тарвия, Арафа ва Қурбонлик кунларини ўз
ичига олгани боис қолган барча кундузлардан
афзал.

7) Бу ўнкунликда бошқа ойлардан жам
бўлмаган бир қанча улуғ ибодатлар жамланган:
ҳаж, қурбонлик, намоз, рўза, садақа.

8) Аллоҳ таоло Зулҳижжанинг ўн куни
кечалари билан қасам ичгани, ушбу ўнкунлик
фазилатларидандир.

«Тонгга қасам. Ўн кечага қасам», (Фажр: 1-2)
Салафлардан жумҳур мафассирлар ва
бошқаларнинг фикрига кўра «Ўн кеча»дан
мурод, Зулҳижжанинг ўн кунидир.

9) Бу кунларнинг фазилатларидан бири: бу
кунлар Аллоҳ одамларга ризқ қилиб берган
чорва ҳайвонларини қурбонлик учун сўйиш
устида Ўзининг номи зикр қилинишини
машруъ қилган маълум ва баракотли
кунлардир.

«Улар ўзлари учун бўлган (диний ва
дунёвий) манфаатларга шоҳид бўлиш учун
ва маълум кунларда (яъни, Қурбон ҳайити
кунларида Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган
чорва ҳайвонларини (қурбонлик учун
сўйиш) устида Аллоҳ номини зикр қилиш
учун (келурлар)»,
(Ҳаж: 28).

10) Ушбу ўнкунлик маълум ойлар бўлиб, ҳаж
ойларининг хотимасидир. Аллоҳ таоло бу ойлар
ҳақида шундай деган:

«Ҳаж (мавсуми) маълум ойлардир», (Бақара:
197).
Бундан мурод: Шаввол, Зулқаъда ва Зулҳижжа
ойининг ўн куни.
Бу фикр Умар, Абдуллоҳ ибн Умар, Алий, Ибн
Масъуд, Ибн Аббос ва Ибн Зубайр розияллоҳу
анҳум каби саҳобалар ва бошқалардан ривоят
қилинган. Қолаверса, кўп тобеинлар ҳам шу
фикрни айтишган.

11) Бу кунларнинг фазилатларидан бири: бу
кунларда Аллоҳ динини комил қилган ва
мусулмонларга неъматини тўкис қилган кун
Арафа куни бордир. Аллоҳ таоло айтади:

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим,
неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим
ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб
танладим»
, (Моида: 3).

12) Бу кунларнинг фазилатларидан бири: бу
кунларда Қурбонлик куни бор. Бу улуғ ҳаж
кунидирки, бу кун Аллоҳ таолонинг наздида
энг улуғ кундир. Ҳадисда Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таборак
ва таолонинг наздида энг улуғ кун
Қурбонлик куни, кейин қар кунидир»,

дедилар.
Қар куни: қурбонлик кунидан кейинги кун
бўлиб, ҳожилар тавофи ифоза ва қурбонликдан
фориғ бўлгач, Минода жойлашиб ўтирадилар.

13) Ушбу кунлардаги солиҳ амал бошқа
кунлардагидан афзал. Ҳажга бормаганлар учун
замоннинг шарафлилиги жиҳатидан,
ҳожиларга эса ҳам замон, ҳам макон жиҳатидан
афзалдир.

14) Салафи солиҳлар (Аллоҳ уларни раҳматига
олсин) ушбу ўнкунликда турли ибодатларга
қаттиқ бел боғлардилар. Бу кунларни ниҳоятда
улуғлар эдилар. Саид ибн Жубайр
Зулҳижжанинг ўн куни кирса, ибодатга қаттиқ
киришар ва унга бор кучини сарфларди.
Ўнкунлик тунларида ибодат қилишга тарғиб
қилиб: «Ўнкунлик тунларида чироқларингизни
ўчирманглар», дер эди. Абу Усмон Наҳдий
шундай дер эди: «(Салафлар) уч ўнкунликни
улуғлар эдилар: Рамазоннинг охирги ўн куни,
Зулҳижжанинг аввалги ўн куни ва
Муҳаррамнинг аввалги ўн куни».

15) Мусулмон киши ушбу ўнкунликнинг
тунлари ва кундузларини ибодат ва солиҳ
амаллар қилиш ҳамда вақтларини тоат ва
қурбат ҳосил қилиш билан ғанимат билмоғи
лозим.
Ажабланадиган ери шундаки, Рамазондаги
ибодат ва амаллар учун ўзимизда куч-ғайрат ва
жидди-жаҳд топамиз, бироқ ушбу ўнкунликка
келганда дангасалик ва заифлик қиламиз.
Ҳолбуки, бу кунлар Рамазон кунларидан афзал
ва бу кунлардаги амал Аллоҳ таоло наздида
суюмлироқ ва афзалроқдир!

16) Ушбу ўнкунликда кўп ухлаш, ҳар-хил миш-мишлар ҳақида сўзлаш, ҳар-хил беъмани видео
ва кўрсатувлар кўриш ҳамда ижтимоий
тармоқларни мақсадсиз кузатиш билан
вақтингизни зое қилишдан эҳтиёт бўлинг!
Зеро, бу мавсум ғанимат, ўрнини бошқа
нарсалар билан тўлдириб бўлмайдиган
фурсатдир.

17) Бу кунлардги энг афзал амал мабрур
ҳаждир. Бухорий ва Муслим ривоят қилган
ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: «Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат
жаннатдир»,
дедилар.
Айниқса, киши зиммасидаги фарз бўлган ҳажни
адо қилаётган бўлса, бу ибодатни гўзал суратда
бажарсин, вожиботларни тўлиқ адо қилиб,
ҳаром ишлардан сақлансин. Шу билан бирга
одамларга яхшилик қилиш, саломни ёйиш, таом
бериш, Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш, баланд
овоз билан талбия айтиш ва жонлиқ сўйиш
каби ибодатларга алоҳида эътибор қаратсин.

18) Ушбу ўнкунликда ҳамма вақтларда, ҳамма
ҳолатларда, юрганда, турганда, ўтирганда,
ёнбошлаганда ва уловга минганда Аллоҳ
таолони зикр қилиш суннатдир.

19) Таҳлил, такбир ва таҳмидни кўпайтириш.
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Набий
соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, бу кунларда
таҳлил, такбир ва таҳмидни кўпайтиринглар»,

дедилар.
Аллоҳ таоло Байтул ҳаромни ҳаж қилувчилар
ҳақида деди:

«Улар ўзлари учун бўлган (диний ва
дунёвий) манфаатларга шоҳид бўлиш учун
ва маълум кунларда (яъни, Қурбон ҳайити

кунларида Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган
чорва ҳайвонларини (қурбонлик учун
сўйиш) устида Аллоҳ номини зикр қилиш
учун (келурлар)»,
(Ҳаж: 28).

20) Тасбиҳ, таҳмид ва таҳлил билан бирга
такбир айтиш боқий қолувчи солиҳ амаллардан
бўлиб, Аллоҳ таолога энг суюмли ва Набий
соллаллоҳу алайҳи васалламга бу дунёдан ҳам
маҳбуброқ бўлган, жаннат кўчати бўлган
калималардирки, ушбу ўнкунликда мазкур
зикрларни юрганда, турганда, ўтирганда,
уловга минганда, уйларда, кўчаларда,
масжидларда, йўлларда, бозорларда ва
ишхонларда баралла овозда айтиш лозимдир.

21) Мусулмонлар оммаси такбирларни уйларда
ва одамлар йиғиладиган жойларда изҳор
қилишлари лозим. Такбирлар узоқроқ
жойларга ҳам етиб бориши учун уларни овоз
кучайтирадиган жиҳозлар орқали эълон
қилинса ҳам бўлади.

22) Абдуллоҳ ибн Умар ва Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳумолар Зулҳижжанинг ўн
кунида бозорларга чиқиб такбир айтишар,
уларга жўр бўлиб одамлар ҳам такбир айтишар
эди.
Тобеинлардан Маймун ибн Меҳрон айтадилар:
«Зулҳижжанинг ўн кунида такбир айтаётган
одамларни кўрдим, улар шунчалик кўплигидан
уларни денгизга ўхшатдим».

23) Ушбу ўнкунликда такбир айтиш
Аллоҳнинг нусрати яқинлигидан хушхабардир.
Зеро, такбирлар билан Хайбар фатҳ бўлди,
бошқаси ҳам фатҳ бўлади ва Аллоҳнинг изни
билан душманлар мағлуб бўлади.

24) Такбир икки хил бўлади: мутлоқ ва
муқайяд.
Такбири мутлоқ ўнкунликнинг ҳаммасида
айтилади ва ташриқ кунларининг охирида
тугайди. Ҳамма вақтларда, ҳолатларда ва
жойларда шунингдек, Аллоҳни зикр қилиш
мумкин бўлган барча ўринларда мусулмон
киши такбирларни овоз чиқариб айтади.

«Улар ўзлари учун бўлган (диний ва
дунёвий) манфаатларга шоҳид бўлиш учун

ва маълум кунларда (яъни, Қурбон ҳайити
кунларида Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган
чорва ҳайвонларини (қурбонлик учун
сўйиш) устида Аллоҳ номини зикр қилиш
учун (келурлар)»,
(Ҳаж: 28).

25) Такбири муқайяд фарз намозларидан
кейин айтиладиган такбир бўлиб, ҳажга
бормаганлар учун Арафа кунининг бомдод
намозидан, ҳожилар учун эса Қурбонлик
кунининг пешин намозидан бошланади.
Ташриқ кунларининг охирги учинчи кунида аср
намозидан кейин тугайди.

26) Мутлоқ ва муқайяд такбирларнинг вақти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
саҳобалари ва салафи солиҳлардан ворид
бўлган асарларга асосан белгиланган.
Асарларда келган такбир сийғаларининг энг
машҳури ушбудир:
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар! Аллоҳу
акбар ва лиллаҳил ҳамд!»
Бу ишда кенглик бор. Бу ўринда бошқа
сийғаларни айтиш ҳам мумкин.

27) Зулҳижжанинг аввалида тўққиз кун ёки
қодир бўлганча бирор кун рўза тутиш мустаҳаб.
Бу ҳақда баъзи ҳадислар келган ва бу амал
баъзи салафлардан собит бўлган. Рўза
хатоларга каффорат, дўзахдан ва
ёмонликлардан тўсувчи қалқондир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким
Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ
унинг юзини дўзахдан етмиш йилга
ўзоқлаштиради»,
дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривояти).

28) Арафа кунининг рўзаси ҳажга бормаганлар
учун суннат бўлиб, улкан ўлжадир ва икки
йилги гуноҳларга каффоратдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келаси
йилги гуноҳларга каффорат бўлишини
Аллоҳдан умид қиламан»
, дедилар.
(Муслим ривояти).

29) Арафа рўзаси каби муайян нафл рўзаларда
савоб тўлиқ бўлиши учун рўза ниятини тунда
қилиш авлороқдир.

30) Аҳли оилангизни Арафа куни рўзасини
тутишлари учун саҳарликка уйғотинг!
Саид ибн Жубайр: «Ходимларингизни Арафа
куни рўзаси учун саҳарликка уйғотинглар», деб
айтардилар.

31) Гуноҳларингиз Арафа кунида қуёш ботиши
билан бирга ботиб кетишига ҳарис бўлинг!

32) Ушбу ўнкунликдаги фойдали
тижоратлардан бири Қуръони каримни
тадаббур ва тафаккур билан тўлиқ хатм
қилишдир.
Зотан, Аллоҳ таоло унинг ҳар бир ҳарфига
биттадан ўнтагача ҳасанотлар ёзади ва
қолаверса, бу ўнкунликда савоблар кўпайтириб
берилади.

33) Фарз намозларидан кейинги энг афзал
намоз тунги намозлардир.
Мусулмон киши фақат Рамазон ойида эмас,
балки бу ўнкунликда ҳам тунларини ибодат
билан ўтказишга ҳаракат қилмоғи лозим.

34) Ушбу кунларда сизлар учун Аллоҳ
таолонинг қуйидаги сўзларида насиба бўлсин:

«Ва саҳарларда Аллоҳдан мағфират
тилайдиган кишилардир», (Оли-Имрон: 17).

«Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар
эдилар»,
(Зориёт: 17).
Зотан, бу онлар Аллоҳ нозил бўладиган,
истиғфор қабул бўладиган, дуо ижобат
бўладиган ва сўровчига сўрови ато этиладиган
онлардир.
Эй Аллоҳ, бизларни фазлу карамингдан мосуво
этма!

35) Садақа энг улуғ ибодатлардандир.
У соҳибининг чинакам иймон эгаси эканлигига
ҳужжатдир. Садақа соҳиби Қиёмат кунида
садақасининг соясида бўлади. Садақа
гуноҳларга каффорат бўлади, Парвардигорнинг
ғазабини ўчиради, мол-дунё баракаси ва ризқ
кўпайишига сабаб бўлади. Бу амал ушбу
ўнкунликда янада афзалроқдир.

36) Силайи раҳм ёки садақа ёки ҳожатбарорлик
билан мусулмон кишининг қалбига сурур
бағишлаш Аллоҳга энг суюмли амаллардандир.
Энди бу амал ушбу ўнкунликда бўлса қандай
бўлади деб ўйлайсиз?!

37) Ҳажга кетган мусулмонларнинг
оилаларидан хабар олиб туриш, уларга
яхшилик қилиш ва фарзандларига ғамхўрлик
қилиш бу ҳам хайрли ишлардандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
айтдилар: «Ким ҳаж қилувчини жиҳозласа,
(яъни, сафар ҳаражатларини кўтарса) ёки
оиласидан хабар олиб, ғамхўрлик қилиб
турса, унга ҳаж қилувчининг ажричалик ажр
бўлади, уларнинг савобидан ҳеч қанча
камаймайди».
(Ибн Ҳузайма ривояти)
38) Ҳайит намозни ўқиш ва қурбонлик қилиш
билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ушбу
ўнкунликдаги улуғ ибодатлардан.

«Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз
ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ
қилинг!»,
(Кавсар: 2).

39) Қурбонлик қилишни истаган киши тук ва
тирноқларини олишдан тийилиши Зулқаъда
ойининг охирги кунида қуёш ботгандан кейин
бошландиган ибодатдир. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Зулҳижжа
ойининг ҳилолини кўрсангиз ва
бирортангиз қурбонлик қилмоқчи бўлса, тук
ва тирноқларини олишдан тийилсин»,
дедилар.
(Муслим ривояти)

40) Киши хоҳлаётган нарсасини аниқ билса,
унга йўлидаги машаққатлар осон бўлиб қолади.
Зотан, Аллоҳнинг неъмати қимматдир,
Аллоҳнинг неъмати жаннатдир!
Шундай экан, солиҳ амалга шошилайлик,
Аллоҳга чинакам тавба қилайлик, гуноҳ-маъсиятдан тўхтаб, уларни тарк қилайлик,
гуноҳларга надомат қилиб, уларга бошқа
қайтмасликка азм қилайлик, одамларнинг
ҳаққига зулм қилинган бўлса, ҳақларини
қайтарийлик.

«Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба
қилинглар, шоядки, Парвардигорингиз
сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни
ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган
жаннатларга киритур»,
(Таҳрим: 8).

41) Мусулмон киши ушбу кунларда фойдаси
кўпроқ ва савоби улуғроқ бўлсин учун ўзига хос
бўлган зикр ва намоз каби ибодатлари билан
ўзгаларга нафи тегадиган солиҳ амалларни
жамлаши динни теран тушунишидандир.

42) Ушбу ўнкунликда солиҳ амаллар қилиш ва
гуноҳлардан четланиш мусулмон кишини
Аллоҳнинг шиорларини улуғлашга ва
ҳудудларини риоя қилишга ўргатади.
Дарҳақиқат, бу ўн кун (уруш) ҳаром (қилинган)
ойдаги ўн кундир. Аллоҳ таоло (уруш) ҳаром
(қилинган) ойлар ҳақида шундай дейди:

«Бас, у ойларда (урушни ҳалол деб жангга
кириб) ўзларингизга зулм қилмангиз!»,

(Тавба: 36).

«(Иш) шудир. Ким Аллоҳнинг шиорлариқонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу
ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли
бўлур»,
(Хаж: 32).


«(Иш) шудир. Ким Аллоҳ ҳаром қилган
нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу
Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир»,

(Ҳаж: 30).

43) Ушбу ўнкунликда солиҳ амаллар қилиш,
тоат-ибодат ва эзгуликлар билан озуқаланиш,
йилда бошқа такрорланмайдиган ғанимат
фурсатлардан фойдаланиш нафсни Аллоҳ
таолонинг тоатига тарбия қилувчи ва иймонни
зиёда қилувчи энг яхши омилдир.

44) Аёлларимиз ва фарзандларимиз
бўйнимиздаги омонатдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Барчангиз раҳбарсизлар ва қўл
остингиздагилардан сўраласизлар»,
дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
Шундай экан, фарзандларимизни ушбу
ўнкунликни улуғлайдиган қилиб тарбия
қилайлик, уларга бу кунларнинг фазилатини
баён қилиб, ибодатга тарғиб қилайлик ва бунга
чиниқтирайлик. Қолаверса, ўзимиз ҳам ушбу
кунларни улуғлашда уларга яхши ўрнак
бўлайлик.
Аллоҳ таоло барчамизга яхшилик мавсумларини
ғанимат билишга тавфиқ берсин ва барчамизни
зикр, шукр ва чиройли ибодат қилувчилардан
қилсин!
Аллоҳумма амин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan