Ҳаром амаллар: Аллоҳга ширк келтириш

МАВЗУСИЗ Ҳаром амаллар

Аллоҳга ширк келтириш

Дарҳақиқат, ҳаром амалларнинг энг каттаси Аллоҳга ширк келтиришдир. Абу Бакра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда келишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Энг катта гуноҳ ҳақида сизларга хабар берайми?” деб, уч маротаба айтдилар. Саҳобалар: “Ҳа, хабар беринг, ё Расулуллоҳ”, дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга ширк келтириш…” дедилар (Муттафақун алайҳ)

Аллоҳ таоло ширкдан бошқа гуноҳларни кечириши мумкин, аммо ширкни кечирмайди, унга алоҳида тавба қилиш лозим: “Аллоҳ таоло маҳлуқотларидан бирортасини Унга шерик қилган кимсани кечирмайди. Ва ширкдан бошқа ҳар қандай гуноҳни Ўзи истаган бандасидан кечиради” (Нисо сураси, 48).

Ислом динидан чиқарадиган катта ширк амаллар борки, уни қилган киши агар шу ҳолатида вафот этса, дўзахда абадий қолади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan